Туризм

Малайзия авиакомпанияси Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини АСЕАН мамлакатларида тарғиб қилади

Малайзия авиакомпанияси Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини АСЕАН мамлакатларида тарғиб қилади
Малайзия авиакомпанияси Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини АСЕАН мамлакатларида тарғиб қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Малайзиянинг “AirAsia X” авиакомпанияси бош директори Бенямин Исмаил билан учрашди.

Учрашувда Куала-Лумпур ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновнинг очилиши арафасида қўшма маркетинг кампаниясини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Илк парвоз 2025 йил 14 ноябрга режалаштирилган. Кампания доирасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида АСЕАН мамлакатларининг асосий бозорларида бир қатор тарғибот тадбирлари ўтказиш кўзда тутилган.

Томонлар "AirAsia X" билан ҳамкорлик туризм соҳасини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратиши, мамлакатлар ўртасидаги сайёҳлик алмашинувини кучайтириши ва ўзаро иқтисодий ўсишга ҳисса қўшишига ишонч билдирдилар

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.