Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Лазиз Қудратов БАА вазири билан инвестицияларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

UzDaily · 20.06.2026 · 22:10 · 22 views
Лазиз Қудратов БАА вазири билан инвестицияларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Лазиз Қудратов БАА вазири билан инвестицияларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ТИИФ-2026 халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Бирлашган Араб Амирлиги энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Муҳаммад ал-Мазруий билан учрашув ўтказди.

Мулоқот “Investopia: Tashkent Edition” форуми майдонида бўлиб ўтди. Тадбир доирасида форум кўргазмасини кўздан кечириш ҳамда икки томонлама битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар ўзаро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Мулоқот марказида минтақавий транспорт лойиҳалари, газ тақсимлаш рақамли тармоқлари, логистика ва ислом банкинги тизимини ривожлантириш, шунингдек, яшил дизель ҳамда экологик тоза ёқилғи ишлаб чиқариш каби муҳим йўналишлар ўрин олди.

UzDaily · 👁 22 views · 20.06.2026 · 22:10