Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

LABCREATOR Ўзбекистонда эритувчи прекурсорларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Дилафруз Ниязова · 27.04.2025 · 13:00 · 411 views
LABCREATOR Ўзбекистонда эритувчи прекурсорларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди
LABCREATOR Ўзбекистонда эритувчи прекурсорларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди*

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Чирчиқ» Кимё- индустриал технопаркида «LABCREATOR» компаниясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда технопарк матбуот хизмати хабар берди.

Компания кимё лабораториялари учун эритувчилар прекурсорларини қадоқлаш ва сақлашга ихтисослашган.

Лойиҳанинг асосий кўрсаткичлари:

- Инвестициялар ҳажми: биринчи босқичда 1 миллион АҚШ доллари;

- Ишлаб чиқариш қуввати: йилига 8,7 тонна маҳсулот;

- Тайёр маҳсулотни ички бозорга сотиш – 100%;

- Иш ўринлари: юқори малакали мутахассислар учун 7 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Ишлаб чиқариш корхонаси замонавий ва юқори технологик жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, бу халқаро стандартларга мос сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни кафолатлайди.