Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Корея Халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) делегацияси Ўзбекистонга ташрифи давомида «Жамоат саломатлиги» лойиҳасининг амалга оширилиши, эришилган натижалар ва мавжуд муаммоларни муҳокама қилди.
Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида жамғарма вакиллари қўмита раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Томонлар лойиҳанинг амалга оширилиш жараёнини батафсил кўриб чиқиб, эришилган натижаларни баҳоладилар.
Шунингдек, делегация лойиҳанинг маҳаллий координаторлари ва семинар машғулотларини ўтказаётган тренерлар билан учрашди.
Қўмитада таъкидланишича, ташриф халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, лойиҳа самарадорлигини баҳолаш ва Ўзбекистонда жамоат саломатлиги тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган.