Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Жиззах шаҳри учун 30 та замонавий автобус олиб келинди

Беҳзод Ҳожиматов · 14.03.2025 · 22:40 · 370 views
Жиззах шаҳри учун 30 та замонавий автобус олиб келинди
Жиззах шаҳри учун 30 та замонавий автобус олиб келинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида замонавий ҳаракат таркиблари (янги автобусларни) олиб келиш ишлари давом этмоқда.

Вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи "Jizzax orient trans" ХК томонидан ХХР ишлаб чиқарилган 30 дона замонавий Zhongtong русумли автобуслари олиб келинди.

Ушбу автобуслар Жиззах шаҳридаги 3 та янги йўналишларга брутто-шартномаси асосида жойлаштирилиши режалаштирилган.

1-йўналиш: 107-сонли "Зилол МФЙ – Нурафшон МФЙ" йўналиш.

2-йўналиш: 110-сонли "Сўғдиёна МФЙ – Учариқ МФЙ" йўналиш.

3-йўналиш: 113-сонли "Жиззах АШБ – Товар ХАБ" йўналиш.

Жорий йил якунига қадар вилоятга яна 60 та автобус олиб келиш режалаштирилган.