Спорт

Жавоҳир Умматалиев профессионал боксда учинчи ғалабасини қўлга киритди

Жавоҳир Умматалиев профессионал боксда учинчи ғалабасини қўлга киритди
Жавоҳир Умматалиев профессионал боксда учинчи ғалабасини қўлга киритди / Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик боксчи Жавоҳир Умматалиев Англиянинг Манчестер шаҳрида испаниялик Атакайте Сантанани мағлуб этиб, профессионал рингдаги учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Олти раундга мўлжалланган жанг ҳакамларнинг якдил қарори билан ўзбекистонлик спортчи фойдасига якунланди.

Жанг Queensberry промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс оқшоми доирасида бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувдан сўнг Умматалиев мағлубиятсиз сериясини сақлаб қолди ва профессионал фаолиятидаги натижасини 3 та ғалаба ва 0 та мағлубиятга етказди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.