Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Жанубий Кореялик инвесторлар Наманганда йирик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда

Дилафруз Ниязова · 31.10.2025 · 12:15 · 256 views
Жанубий Кореялик инвесторлар Наманганда йирик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
Жанубий Кореялик инвесторлар Наманганда йирик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жанубий Кореянинг қурилиш соҳасида дунёга машҳур ишбилармонларидан иборат делегация вилоятимизга келди.

Меҳмонларни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабул қилди.

Намангандаги ўзгаришларни эшитиб, қизиқиш билан келдик, бу гўзал заминда йирик лойиҳаларни амалга оширмоқчимиз, - деди "The Washington Times" фонди директори Янг Чанг Шик. Делегациямиз таркибида "Lotte" корпорацияси директорлар кенгаши аъзоси Ли Сонг Хун, "PDI Design Group" архитектура ва лойиҳалаштириш компанияси директори Хю Стефан Сингхве, "De Catle industries" қурилиш компанияси директори Чо Кве Юн каби қурилиш соҳасида тажрибали тадбиркорлар бор.

Ўзаро мулоқотда “Янги Наманган шаҳарчаси”да Жанубий кореялик инвесторлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳа муҳокама қилинди. Бу ерда хорижий ҳамкорлар  янги тураржой мажмуаси, меҳмонхона бунёд этишни режалаштирган.

Учрашувда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги лойиҳани ҳаётга тадбиқ этишга тезроқ киришиш юзасидан келишиб олинди.