Ўзбекистон

Италия Бош вазири Самарқандга келди

Италия Бош вазири Самарқандга келди
Италия Бош вазири Самарқандга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони 28 май куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида Бош вазирни давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 29 май куни бўлиб ўтади.

Олий даражадаги музокаралар ва бошқа қатор икки томонлама тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.