Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ираклий Кобахидзе «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди

Беҳзод Ҳожиматов · 04.03.2025 · 21:15 · 341 views
Ираклий Кобахидзе «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди
Ираклий Кобахидзе «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Юқори мартабали меҳмон бошчилигидаги Грузия делегациясига мажмуанинг меъморий ечимлари, композицион мазмуни ва хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Меҳмонлар мемориал мажмуадан катта таассурот олдилар.

Таъкидлаш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган ушбу улуғвор мажмуа билан танишиш анъанавий тарзда юртимизга ташриф буюраётган юқори мартабали меҳмонлар ва расмий делегациялар дастуридан жой олган.