Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Иордания Подшоҳини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Дилафруз Ниязова · 26.08.2025 · 15:20 · 435 views
Иордания Подшоҳини тантанали кутиб олиш маросими бўлди
Иордания Подшоҳини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Бугун, 26 август куни Самарқанд шаҳрида ташрифнинг асосий тадбирлари Иордания раҳбарини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.

Конгресс маркази биноси олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегация аъзоларини қутладилар.