Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ҳиндистон президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

UzDaily таҳририяти · 03.08.2026 · 18:00 · 27 views
Ҳиндистон президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Ҳиндистон президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди / Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму 3 август куни Нью-Дели шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маълум қилишича, учрашув аввалида Ҳиндистон раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилаклари етказилди.

Музокаралар давомида томонлар сиёсий мулоқотни янада фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, учрашув иштирокчилари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Бахтиёр Саидов самимий қабул учун Ҳиндистон Президентига миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи сиёсат идоралари икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлида қўшма ишларни изчил давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.