Валюта курслари 23/05/2025
$1 – 12904.51
UZS – -0.26%
€1 – 14575.64
UZS – -0.61%
₽1 – 161.99
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 25/04/2025 “Fix dessert chocolatier” савдо бренди остидаги шоколад маҳсулоти устидан назорат тадбири амалга оширилди

“Fix dessert chocolatier” савдо бренди остидаги шоколад маҳсулоти устидан назорат тадбири амалга оширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Eco bozor”нинг Беруний филиали савдо нуқталарида сотилаётган “Fix dessert chocolatier” бренди остидаги Дубай шоколад маҳсулотлари устидан назорат хариди амалга оширилди.

Танлаб олинган маҳсулотлар сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида "O'zTest" ДМ синов лабораториясига топширилди. Баённома натижаларига кўра қуйидаги номувофиқликлар аниқланди:

— Мезофил аэроб ва факультатив анаэроб бактериялар (МАФАМ), шунингдек, ачитқи замбуруғларнинг юқори даражадаги мавжудлиги;

— Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва “Salmonella 25 г” бактериясининг мавжудлиги, бу эса меъёрий ҳужжатларда қатъиян тақиқланган;

— Бундай кўрсаткичлар инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, айниқса аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Шунингдек, маҳсулотнинг ташқи кўриниши ҳам техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Хусусан, UzTR.490-022:2017- сонли “Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентнинг тегишли бандлари талаблари бузилган.

  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР