Ўзбекистонда Мустақиллик куни муносабати билан 4 кун дам олинади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасида кетма-кет тўрт кун дам олиш куни бўлади — 29 августдан 1 сентябргача.
31 август иш ҳафтасининг белгиланган тартибидан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2026 йилда қўшимча дам олиш кунлари ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонида айтилган.
Шундай қилиб, беш кунлик иш ҳафтасида шанба, 29 август, якшанба, 30 август, душанба, 31 август ва сешанба, 1 сентябрь дам олиш кунлари бўлади.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун эса 30 августдан 1 сентябргача кетма-кет уч кун дам олиш куни бўлади.
2 сентябрь, чоршанба куни барча ходимлар учун одатдагидек иш куни ҳисобланади.