Фарғона вилояти Fujikura Kasei билан лойиҳаларни муҳокама қилди

Фарғона вилояти Fujikura Kasei билан лойиҳаларни муҳокама қилди

Фарғона вилояти Fujikura Kasei билан лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг кимё ва юқори технологияли материаллар ишлаб чиқарувчи йирик компанияларидан бири - "Fujikura Kasei Co., Ltd." ижрочи директори Такахиро Иши билан учрашув ўтказди.

Унда ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш хусусида сўз юритилди.

Компания вилоятда тиббиёт йўналишида таҳлиллар учун реагентлар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича тақдимот қилди. Ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тадбирлар белгиланди.

"Fujikura Kasei" компанияси пластик учун қопламалар, қурилиш бўёқлари ва декоратив материаллар, электрон, функционал полимер ва смолалар ҳамда тиббиёт соҳаси учун материаллар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади.

"Fujikura Kasei"нинг машҳур технологияларидан бири — “DOTITE” бренди остидаги ток ўтказувчи материаллар бўлиб, улар сенсор панеллар, электрон платалар соҳасида ишлатилади.

Компания халқаро бозорда ҳам фаол бўлиб, АҚШ, Хитой, Таиланд, Вьетнам, Малайзия ва бошқа давлатларда филиаллари мавжуд.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг