Фарғона вилояти Афғонистон билан савдо алоқаларини кенгайтирмоқда
Фарғона вилояти Афғонистон билан савдо алоқаларини кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти делегацияси иштирокида Балх вилоятининг Мозори Шариф шаҳрида “Камол Набизода Холдинг” иш бошқарувчиси Ваҳитуллоҳ Маҳмудий билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Фарғона вилояти савдо уйини ташкил этиш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Савдо уйига биринчи маҳсулотлар партияси олиб келинди ва уни расмий рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланди.
Мозори Шариф шаҳрида фаолият юритаётган йирик импортёрлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида иштирокчиларга Фарғона вилоятининг иқтисодий салоҳияти, саноат тармоқлари ҳамда ҳудудда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Улар Фарғонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қизиқиш юқори эканлигини билдирдилар.
Афғон тадбиркорларининг Фарғона вилояти тадбиркорлари билан онлайн платформа орқали тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилгани қайд этилди.