Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Etihad Airways Абу-Даби — Тошкент йўналишида рейсларни бошлади

UzDaily таҳририяти · 10.08.2026 · 10:41 · 23 views
Etihad Airways Абу-Даби — Тошкент йўналишида рейсларни бошлади
Etihad Airways Абу-Даби — Тошкент йўналишида рейсларни бошлади / Фото: Uzbekistan Airports.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Etihad Airways Абу-Даби ва Тошкент ўртасида ҳар куни тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйди. Авиакомпаниянинг биринчи рейси 10 август куни соат 01:35 да Тошкент халқаро аэропортига етиб келди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Абу-Даби — Тошкент йўналишидаги биринчи рейсни Airbus A320 самолёти амалга оширди. Аэропортда ҳаво кемаси сув аркаси билан кутиб олинди, йўловчилар ва экипаж аъзоларига миллий ширинликлар ҳамда гуллар топширилди.

Келишлар залида Etihad Airways, Uzbekistan Airports ва БААнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирокида маросим бўлиб ўтди. Табрик сўзларидан сўнг янги авиайўналиш очилиши муносабати билан лента кесиш маросими ўтказилди.

Абу-Даби ва Тошкент ўртасидаги рейслар Airbus A320 самолётларида ҳар куни амалга оширилади.

Тўғридан-тўғри авиақатновнинг йўлга қўйилиши Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳаво алоқаларини кенгайтиради. Шунингдек, йўловчилар Абу-Дабидан Etihad Airways халқаро йўналишлар тармоғи бўйлаб кейинги парвозлар учун транзит нуқта сифатида фойдаланишлари мумкин.

Etihad Airways БААнинг миллий авиакомпанияси ҳисобланади. Авиакомпания 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, бош қароргоҳи Абу-Дабида жойлашган.