Дунё

Эрондаги сув тошқинлари оқибатида 44 киши ҳалок бўлди

Эрондаги сув тошқинлари оқибатида 44 киши ҳалок бўлди
Эрондаги сув тошқинлари оқибатида 44 киши ҳалок бўлди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Эрон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакат сув тошқинлари остида қолмоқда. Табиат ходисаси қурбонларни тобора ортиб бормаяпти. Ҳалок бўлганлар сони 44 нафарни ташкил этди. Юзлаб одамлар эса тан жароҳатларидан азият чекмоқда.

Сув тошқинлари кучли ёғингарчиликка ҳам сабаб бўлди. Мамлакатнинг аксарият вилоятларидаги уйлар сув остида қолган. Йўл ҳаракати қисман тўхтатилди. Ўн минглаб эронликлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишди. Ахолининг кўп қисми давлат томонидан таъминланган бошпаналарга кўчирилди.

Мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний офатдан кўрилган молиявий зарарни қоплашга ваъда берди. 

Манба: Reuters АА

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.