Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Элдор Адилов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири бўлди

UzDaily · 05.05.2026 · 21:15 · 332 views
Элдор Адилов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири бўлди

Элдор Адилов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Элдор Адилов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди. Унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланганидан сўнг мазкур қарор қабул қилинди.

Тайинлов муносабати билан Адилов Президент Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил департаменти сектор мудири лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнида ишлаб келган Асилбек Худаяров бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод қилинди.

Асилбек Худаяров Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири этиб 2024 йил январь ойида тайинланган эди.

 

UzDaily · 👁 332 views · 05.05.2026 · 21:15