Иқтисод

«Дўстлик» божхона постида 2,2 млрд сўмлик декларация қилинмаган товарлар аниқланди

«Дўстлик» божхона постида 2,2 млрд сўмлик декларация қилинмаган товарлар аниқланди
«Дўстлик» божхона постида 2,2 млрд сўмлик декларация қилинмаган товарлар аниқланди / Фото: Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида юк учун тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилмаган, дастлабки қиймати 2,225 млрд сўмга тенг товарлар аниқланди.

Юк автомобили қўшни давлатдан постга етиб келган. Божхона ходимлари ҳужжатларни текшириш жараёнида шубҳали ҳолатларга эътибор қаратган ва шундан сўнг транспорт воситасини қўшимча кўрикдан ўтказиш учун «қизил йўлак»ка йўналтирган.

Текширув давомида ташилаётган товарларнинг бир қисми ҳужжатларда акс эттирилмагани маълум бўлди.

Ашёвий далил сифатида сув насослари учун 4 000 та гидроаккумулятор ҳамда боғдорчилик ва хўжалик ишларига мўлжалланган 4 050 та занжирли арра олиб қўйилди.

Аниқланган қоидабузарлик юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Айни пайтда текширув тадбирлари олиб борилмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.