Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Дониёр Сиддиқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиши мумкин

Беҳзод Ҳожиматов · 21.06.2016 · 17:40 · 459 views
Дониёр Сиддиқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиши мумкин
Дониёр Сиддиқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиши мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қирғизистон Дониёр Сиддиқовни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинлаши мумкин.

Қирғизистон Республикасининг Халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича Юқори Кенгаши мазкур лавозимга Дониёр Сиддиқовнинг номзодини тасдиқлади.

Шу кунларда Дониёр Сиддиқов Қирғизистон Республтикасининг Ташқи ишлар вазирлигида хизмат қилади.

Эндиликда Қирғизистон Президенти унинг мазкур лавозимга тацинланганлиги тўғрисидаги фармонга имзо чекиши керак.

Дониёр Сиддиқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган ва ўз фаолиятини 2016-йилнинг апрель ойида якунлаган Эмилбек Узоқбоевнинг ўрнини эгаллаши керак.