Долларнинг расмий курси 3 минг сўмдан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Марказий банки 14-сентябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини белгилади.
Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси 3 минг сўмдан ошди. Ўтган ҳафтага нисбатан 5,49 сўмга ортди ва 3000,25 сўмни ташкил этди.
Йил бошига нисбатан долларнинг миллий валютага нисбатан курси 190,27 сўмга ёки 3,13 фоизга ўсди.