Ўзбекистон

Давосда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Венгрия етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди

Давосда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Венгрия етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди
Давосда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Венгрия етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тинчлик кенгаши Низомини имзолаш маросими доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Етакчилар дўстона руҳда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Кўп томонлама, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.