Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Чикунгуня безгаги Ўзбекистон учун хавф туғдирмайди

Дилафруз Ниязова · 05.08.2025 · 21:55 · 296 views
Чикунгуня безгаги Ўзбекистон учун хавф туғдирмайди
Чикунгуня безгаги Ўзбекистон учун хавф туғдирмайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойда қайд этилган чикунгуня безгаги Ўзбекистонга хавф солмайди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қўмита таъкидланишича, касаллик ташувчиси — Aedes aegypti ва Aedes albopictus чивинлари республика ҳудудида табиий шароитда учрамайди.

“Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан мамлакатимизда эпидемиологик барқарорликни таъминласн борасида тизимли чора- тадбирлар амалга оширилмоқда.”, — дейилади хабарда.