Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Болгария Бош вазири Ўзбекистонга келади

Беҳзод Ҳожиматов · 16.05.2016 · 16:22 · 569 views
Болгария Бош вазири Ўзбекистонга келади
Болгария Бош вазири Ўзбекистонга келади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Болгария Республикаси Бош вазири Бойко Борисов 2016-йил 17-май куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.

Ташриф давомида Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов билан учрашув режалаштирилмоқда.

Болгария делегацияси дастуридан “Ўзбекистон нефть ва гази” 20-халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш ҳам ўрин олган.