Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик Бобур Тоштемиров паравелоспорт бўйича мусобақаларда ғолиб чиқиб, Параосиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди ва мусобақа рекордини ўрнатди.
Велотрекда 3 километр масофага эркаклар ўртасидаги индивидуал таъқиб пойгасининг финалида у Жанубий Корея вакилини ортда қолдириб, 3 дақиқа 51,977 сония натижа қайд этди.
Ушбу ғалаба Ўзбекистон вакиллари Параосиё ўйинларида паравелоспорт бўйича илк бор олтин медалга сазовор бўлган тарихий натижа бўлди.
Бундан ташқари, Тоштемиров жорий ўйинларда Ўзбекистон делегациясига биринчи олтин медални келтирди.