Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси Aichi-Nagoya–2026 V Параосиё ўйинларида парадзюдо бўйича мусобақаларда учта бронза медалини қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида J1 синфида, 70 килограммгача бўлган вазн тоифасида Иброҳимжон Акбаров бронза медали соҳиби бўлди. У учинчи ўрин учун кечган беллашувда ҳамюрти Косим Сафарқулов устидан ғалаба қозонди.
Аёллар ўртасида J1 синфида, 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида Фотима Тоирова бронза медалини қўлга киритди. У учинчи ўрин учун баҳсда Қозоғистон вакиласини 100:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўзбекистонга яна бир бронза медалини Бону Бабаева тақдим этди. У аёллар ўртасида J1 синфида, 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида учинчи ўрин учун беллашувда индонезиялик спортчи Новия Ларассатини мағлуб этди.