Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Бекободда йиллик қуввати 1,04 млн тонна бўлган қуйув-прокат мажмуаси қурилиши якунланди

Дилафруз Ниязова · 20.01.2026 · 17:21 · 259 views
Бекободда йиллик қуввати 1,04 млн тонна бўлган қуйув-прокат мажмуаси қурилиши якунланди
Бекободда йиллик қуввати 1,04 млн тонна бўлган қуйув-прокат мажмуаси қурилиши якунланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида қуйув-прокат мажмуасини қуриш бўйича лойиҳа амалга оширилиши якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълум қилди.

Янги корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,04 миллион тонна маҳсулотни ташкил этади.

Лойиҳа доирасида 1 295 та янги иш ўрни яратилди, унинг умумий қиймати эса 834 миллион АҚШ долларига тенг бўлди.

Қурилиш ташаббускори сифатида «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти иштирок этди.

Янги мажмуа ҳудуд металлургия соҳасини мустаҳкамлаш ҳамда корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.