Beeline Club уч миллионлик рақамдан ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ягона алоқа оператори “Билайн” (Unitel МЧЖ ва Buzton ҚК) Beeline Club бонусли дастурига уч миллионинчи иштирокчи қўшилганлиги ҳақида хабар беради.
Эндиликда Beeline Club 3 000 000 дан ортиқ кишини бирлаштиради. Лойиҳанинг ҳамкорлик тармоғида – Gold ва Platinum имтиёзли карталар бўйича чегирма берувчи Ўзбекистоннинг 10 та шаҳаридаги 150 та компания, балларга алмаштириладиган бонуслар қаторида эса – мулоқот дақиқалари, маҳаллий ва халқаро SMS, шунингдек GPRS-пакетлар ва шу кабилар бор.
“Beeline Club илгаридагидек компания тарихидаги энг кенг кўламли лойиҳа бўлиб қолмоқда, – воқеани шарҳлайди Unitelнинг Жамоатчилик билан алоқалар хизмати Катта менежери Ораз Абдуразаков. – Бугунги кунда бонусли дастур “Билайн”нинг Ўзбекистондаги абонентларини, уларнинг мулоқотини қулай ҳамда арзонроқ қилган, шунингдек улар учун янги имкониятларни очган ҳолда, деярли ярмини бирлаштиради”.
UzDaily
·
👁 913 views
·
15.04.2012 · 00:16