Ўзбекистон

Бахтиёр Саидов Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Бахтиёр Саидов Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Бахтиёр Саидов Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Алексей Ерховдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар, икки томонлама кун тартибини амалга ошириш ва барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришда яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Вазир элчига Ўзбекистондаги дипломатик миссияси ва самарали фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.