7
Ўзбекистон

Сенат тиббиёт ходимлари ва фармацевтлар фаолиятига оид қонунни рад этди

Сенат тиббиёт ходимлари ва фармацевтлар фаолиятига оид қонунни рад этди
Сенат тиббиёт ходимлари ва фармацевтлар фаолиятига оид қонунни рад этди / Фото: Олий Мажлис Сенати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Сенати кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари, шунингдек, тиббиёт ходимлари ва фармацевтларнинг касбий фаолиятига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини рад этди.

Ҳужжат парламент юқори палатасининг 2026 йил 28 ноябрь куни бўлиб ўтган 21-ялпи мажлисида кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасида «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги ҳамда «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган эди.

Жумладан, фуқароларга давлат ҳисобидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмини тақдим этиш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқини қонун билан мустаҳкамлаш таклиф қилинган.

Шунингдек, ҳужжатга кўра, тиббий ва фармацевтика фаолияти билан фақат тиббиёт соҳасида олий ёки профессионал маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлган ҳамда давлат рўйхатидан ўтган шахслар шуғулланиши мумкин эди.

Сенаторлар қонун лойиҳасининг айрим нормаларини аввал қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Муҳокамалар якунларига кўра, сенаторлар қонун лойиҳасини рад этди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.