7
Иқтисод

Ўзбекистонда 27 ноябрь куни электр энергияси ишлаб чиқариш 3,6 фоизга ошди

Ўзбекистонда 27 ноябрь куни электр энергияси ишлаб чиқариш 3,6 фоизга ошди
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни электр энергияси ишлаб чиқариш 3,6 фоизга ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2026 йил 27 ноябрь куни электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 261,9 млн кВт·соатга етди. Бу ўтган йилнинг шу кунидаги кўрсаткичдан 3,6 фоизга кўп. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

2025 йил 27 ноябрь билан таққослаганда, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 9 млн кВт·соатга ошган. Ўшанда мамлакат электр станциялари 252,9 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарган.

Электр энергиясининг асосий қисми иссиқлик электр станциялари ҳиссасига тўғри келди — 228 млн кВт·соат. Бу бир йил аввалги 223,4 млн кВт·соатлик кўрсаткичдан 2,1 фоизга кўп.

Гидроэлектр станциялари 19 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу ўтган йилги 11,3 млн кВт·соатга нисбатан 68,1 фоизга кўп.

Қуёш электр станциялари 9,3 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу 2025 йил 27 ноябрдаги 12,6 млн кВт·соатлик кўрсаткичдан 26,2 фоизга кам.

Шамол электр станцияларида 2,5 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 2,7 млн кВт·соатни ташкил этган. Пасайиш 7,4 фоизга тенг бўлди.

Блок-станциялар 3 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 11,1 фоизга кўп. Қуввати кичик қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми эса 0,1 млн кВт·соатни ташкил этиб, 2025 йилнинг шу кунидаги даражада сақланиб қолди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.