«Башакшехир» «Трабзонспор» билан дуранг ўйнади
«Башакшехир» «Трабзонспор» билан дуранг ўйнади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Истанбул Башакшехир» Туркия чемпионати доирасидаги учрашувда «Трабзонспор» билан дуранг ўйнаб, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида киритилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.
Биринчи бўлим голларсиз ўтди: жамоалар эҳтиёткор ҳаракат қилди ва деярли хавфли вазиятлар яратилмади. Танаффусдан сўнг ўйин анча жонланиб, кескин тус олди.
66-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Жером Опоку сариқ карточка олди, 72-дақиқада эса мезбонлар ҳисобни очди — Фелипе Виейра «Трабзонспор»ни олдинга олиб чиқди.
Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 75-дақиқада Нуну да Кошта ўрнига алмаштирилди. Шунингдек, 81-дақиқада майдонга Аббосбек Файзуллаев туширилиб, ўйин охирида жамоа ҳужумларини кучайтирди, бироқ 87-дақиқада у ҳам сариқ карточка олди.
Учрашув тақдири қўшимча вақтда ҳал бўлди. 90-дақиқада Дейви Зельке рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди ва «Башакшехир»га 1:1 ҳисобида дуранг олиб келди. Бу гол жамоага мағлубиятдан қутулиш ва муҳим бир очко қўлга киритиш имконини берди.