Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон Осиё чемпионатида 10 та медаль қўлга киритди

Дилафруз Ниязова · 11.08.2026 · 23:22 · 36 views
Ўзбекистон Осиё чемпионатида 10 та медаль қўлга киритди
Ўзбекистон Осиё чемпионатида 10 та медаль қўлга киритди / Фото: Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон оғир атлетикачилари Тошкентда ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бугунги баҳсларида 10 та медаль қўлга киритди. Терма жамоа ҳисобида учта олтин, олтита кумуш ва битта бронза медали бор.

Ёшлар ўртасида 57 кггача бўлган вазн тоифасида Маржона Абдумуталова даст кўтариш бўйича олтин медални қўлга киритди. Шу вазн тоифасида ўсмирлар ўртасида Зариная Абдуллаҳакова даст кўтариш бўйича кумуш медалга сазовор бўлди.

61 кггача бўлган вазн тоифасида ёшлар ўртасида Зиёда Худойқулова даст кўтариш бўйича ғолиб бўлди, шунингдек, даст кўтариш ва иккикураш бўйича кумуш медалларга эга чиқди.

61 кггача бўлган вазн тоифасида ўсмирлар ўртасида Муниса Болтаева даст кўтариш бўйича олтин, иккикурашда кумуш ва силтаб кўтаришда бронза медалини қўлга киритди.

Яна икки кумуш медал Маржона Абдумуталовага силтаб кўтариш ва иккикураш баҳсларида насиб этди.