Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Банкларнинг умумий капитали 9,9 трлн. сўмдан ошди

Беҳзод Ҳожиматов · 16.05.2017 · 10:37 · 424 views
Банкларнинг умумий капитали 9,9 трлн. сўмдан ошди
Банкларнинг умумий капитали 9,9 трлн. сўмдан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тижорат банкларининг умумий капитали 2016 йилнинг 1 апрель ҳолатига нисбатан 23,3 фоиз ошиб, шу йилнинг 1 апрель ҳолатига 9,9 трлн. сўмдан ошди.

Банк тизими капиталининг етарлилик даражаси белгиланган халқаро меъёрлардан қарийб 3 баробар кўп, ликвидлилиги эса, талаб этиладиган энг кам даражадан 2 баробардан ҳам зиёдни ташкил қилди.

Банк активлари жорий йилнинг 1 апрелига келиб 90,1 трлн. сўмни ташкил этди ёки бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,2 фоиз ўсди.