Банкларнинг умумий капитали 9,9 трлн. сўмдан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Тижорат банкларининг умумий капитали 2016 йилнинг 1 апрель ҳолатига нисбатан 23,3 фоиз ошиб, шу йилнинг 1 апрель ҳолатига 9,9 трлн. сўмдан ошди.
Банк тизими капиталининг етарлилик даражаси белгиланган халқаро меъёрлардан қарийб 3 баробар кўп, ликвидлилиги эса, талаб этиладиган энг кам даражадан 2 баробардан ҳам зиёдни ташкил қилди.
Банк активлари жорий йилнинг 1 апрелига келиб 90,1 трлн. сўмни ташкил этди ёки бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,2 фоиз ўсди.