БАА Эрон билан савдо ва молиявий операцияларни тўхтатди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бирлашган Араб Амирликлари Эрон билан барча турдаги фаолият, савдо алмашинуви ва молиявий операцияларни кейинги хабарга қадар тўхтатди. Бу ҳақда БАА Ташқи ишлар вазирлиги Стратегик коммуникациялар департаменти директори Афра ал-Ҳамли маълум қилди.
«Эрон билан барча турдаги фаолият, савдо алмашинуви ва молиявий операциялар кейинги хабарга қадар тўхтатилди», — дейилади унинг ёзма баёнотида.
Аввалроқ БАА ҳукумати Эрон томонидан амирликларнинг порт инфратузилмасига ракета зарбаси берилганини маълум қилган эди. Уларнинг маълумотларига кўра, зарба нишонга етмаган.