Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

АҚШ 39 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

UzDaily · 09.09.2025 · 09:15 · 535 views
АҚШ 39 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

АҚШ 39 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 7 сентябрь, якшанба куни, Америка Қўшма Штатлари мамлакатда қонуний яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган 39 нафар Ўзбекистон фуқаросини ватанига қайтариш учун махсус рейс амалга оширди, дея хабар қилди АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси.

Дипмиссия маълумотига кўра, ушбу рейс Америка Қўшма Штатларининг миллий чегараларда назоратни кучайтириш бўйича доимий чораларининг бир қисми ҳисобланади.

Элчихона баёнотида қайд этилишича, АҚШ ноқонуний миграцияга қарши курашиш, чегараларни муҳофаза қилиш ва ўз фуқароларининг хавфсизлигини таъминлашда қатъий қолмоқда. Миграция қонунчилигини бузган ҳолда мамлакатга кирган шахслар қўлга олинади ва депортация қилинади.

Элчихона Ўзбекистонга депортация жараёнларини амалга оширишдаги фаол ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдирди.

UzDaily · 👁 535 views · 09.09.2025 · 09:15