Ангренда полиестер иплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Ангренда полиестер иплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилояти махсус иқтисодий зонасининг Ангрен шаҳар ҳудудида Хитой инвестисияси иштирокида ташкил этилган «Feiyan» МЧЖ хорижий корхонаси иш бошлади.
Мазкур лойиҳа доирасида замонавий технологиялар асосида POY ва DTY турдаги полиефир калава иплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 170 та янги иш ўрни яратилди.
Тадбирда Ангрен шаҳар ҳокими, корхона таъсисчилари, махсус иқтисодий зона иштирокчилари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Тадбир давомида иштирокчилар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологик ускуналари ва тайёр маҳсулотлари билан танишдилар.
Мазкур лойиҳа мамлакатимизда тўқимачилик саноатини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.