Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида жиноят иши бўйича ашёвий далил деб топилган 277 та сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ қилинди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатларни йўқ қилиш ишлари Ангор туман Мажбурий ижро бюроси бўлими томонидан Ангор туман жиноят ишлари бўйича судининг ижро ҳужжати асосида амалга оширилди.
Ҳайдовчилик гувоҳномалари суднинг ашёвий далиллар сақланадиган хонасида сақланган. Улар белгиланган тартиб ва хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда махсус қозонхонада ёқиб юбориш орқали тўлиқ йўқ қилинди.
Мазкур жиноят иши доирасида суд 11 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарган.