Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Алишер Курманов Сенатнинг Халқаро муносабатлар қўмитаси раиси этиб сайланди

Беҳзод Ҳожиматов · 02.06.2017 · 15:44 · 289 views
Алишер Курманов Сенатнинг Халқаро муносабатлар қўмитаси раиси этиб сайланди
Алишер Курманов Сенатнинг Халқаро муносабатлар қўмитаси раиси этиб сайланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2017 йил 27 майдаги 10-ялпи йиғилишида Алишер Курманов Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди. А.Курманов илгари Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари этиб Ботир Асадов сайланди. Б.Асадов илгари Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.