Актам Хаитов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Актам Ахмадович Хаитов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПФ-5141-сон фармонига мувофиқ Актам Ахмадович Хаитов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори лавозимидан озод этилди.