Ўзбекистон

Аброржон Пўлатов Президент Администрацияси раҳбари секретариати раҳбари ўринбосари этиб тайинланди

Аброржон Пўлатов Президент Администрацияси раҳбари секретариати раҳбари ўринбосари этиб тайинланди
Аброржон Пўлатов Президент Администрацияси раҳбари секретариати раҳбари ўринбосари этиб тайинланди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Аброржон Пўлатов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари секретариати мудири ўринбосари этиб тайинланди. Тегишли фармойишни Президент Администрацияси раҳбари имзолади.

Аброржон Пўлатов 1986 йил 12 февралда Фарғона вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент ислом университетининг ҳуқуқшунослик факультетини, 2008 йилда эса Ўзбекистон Миллий университетининг Олий журналистика курсларини тамомлаган.

Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга.

Пўлатов 2007–2019 йилларда Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизлик бош бошқармасида ишлаган, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши матбуот котиби, «Авторадио медиа» хусусий корхонаси директори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот котиби лавозимларида фаолият юритган.

2022 йил май ойида у Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бош директори этиб тайинланган.

Бунга қадар Пўлатов ассоциация бош директори ўринбосари, ижодий масалалар бўйича ўринбосар лавозимида ишлаган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.