Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Абдураҳмон Абдуллаев БААдаги халқаро мусобақада кумуш медални қўлга киритди

UzDaily · 02.12.2024 · 22:23 · 589 views
Абдураҳмон Абдуллаев БААдаги халқаро мусобақада кумуш медални қўлга киритди

Абдураҳмон Абдуллаев БААдаги халқаро мусобақада кумуш медални қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Ўзбекистонлик спортчи Абдураҳмон Абдуллаев БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтказилган CSI2* тоифасидаги халқаро конкур мусобақасида кумуш медални қўлга киритди.

Гран-при баҳсларида (145 см баландликдаги тўсиқлар) Абдуллаев «Чикаритто» лақабли отда 40,83 сониялик натижа кўрсатиб, иккинчи ўринни эгаллади.

Бу ютуқ ўзбек чавандозларининг халқаро ареналардаги юқори тайёргарлик даражасини намоён этмоқда.