Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

5 та вилоятда Ҳоким ўринбосарлари ўзгарди

UzDaily · 28.04.2018 · 11:44 · 285 views
5 та вилоятда Ҳоким ўринбосарлари ўзгарди
5 та вилоятда Ҳоким ўринбосарлари ўзгарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Дастлаб Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилояти ҳокими ўринбосарлари, Хотин-қизлар қўмиталари раислари ўзгартирилди.

Бундан ташқари Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозимларига 8978 маҳаллада 9241 ходим ишга қабул қилинди.