Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

2026 йилда Туркиянинг KSK Temizlik компанияси 2,5 минг нафар ўзбек қурувчисини ишга жалб этади

UzDaily · 30.01.2026 · 12:30 · 262 views
2026 йилда Туркиянинг KSK Temizlik компанияси 2,5 минг нафар ўзбек қурувчисини ишга жалб этади

2026 йилда Туркиянинг KSK Temizlik компанияси 2,5 минг нафар ўзбек қурувчисини ишга жалб этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилда Туркияда қурилаётган объектларда Ўзбекистоннинг 2,5 минг нафардан ортиқ фуқароси иш билан таъминланади.

Ўзбекистон Миграция агентлиги хабар беришича, агентлик раҳбари Беҳзод Мусаев Туркиянинг KSK Temizlik компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказган.

Учрашувлар якунларига кўра, жорий йил давомида Анқара шаҳридаги йирик қурилиш объектларида ишлаш учун 2,5 минг нафар ўзбек қурувчисини жалб этиш бўйича келишувга эришилган.

UzDaily · 👁 262 views · 30.01.2026 · 12:30