Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

2025 йилда АҚШга саёҳат қилган ўзбекистонликлар сони 8 минг нафардан ошди

Дилафруз Ниязова · 16.09.2025 · 16:35 · 502 views
2025 йилда АҚШга саёҳат қилган ўзбекистонликлар сони 8 минг нафардан ошди
2025 йилда АҚШга саёҳат қилган ўзбекистонликлар сони 8 минг нафардан ошди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь–июль ойларида тахминан 8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари сайёҳат мақсадида Америка Қўшма Штатларига борди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан туристлар сони 996 кишига кўпайиб, 14,3 фоиз ўсиш қайд этилди.

Жами сафарларнинг 5 683 таси саёҳат учун, 1 978 таси қариндош-уруғларини зиёрат қилиш учун амалга оширилган. 179 киши ўқиш мақсадида, 104 киши хизмат сафари учун ва 23 киши тиббий даволаниш учун АҚШга борган.