Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

1-3 май кунлари Тошкентда гуллар фестивали бўлиб ўтади

Дилафруз Ниязова · 29.04.2025 · 03:20 · 478 views
1-3 май кунлари Тошкентда гуллар фестивали бўлиб ўтади
1-3 май кунлари Тошкентда гуллар фестивали бўлиб ўтади / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 1-3 май кунлари Тошкентда Гуллар фестивали бўлиб o‘tadi.Bu ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фестиваль жамият эътиборини экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш, ёшларда экологик онгни шакллантириш ва "яшил иқтисодиёт" тамойилларини ривожлантириш масалаларига қаратишга йўналтирилган.

Фестивалда иштирок этиш учун экологик дизайн, барқарор тараққиёт ва "яшил иқтисодиёт" соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ташкилотлар вакиллари таклиф этилади.