Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Юртимиз мактабларида 2025/2026 ўқув йили 2-центабрдан бошланади

Дилафруз Ниязова · 25.08.2025 · 18:29 · 578 views
Юртимиз мактабларида 2025/2026 ўқув йили 2-центабрдан бошланади
Юртимиз мактабларида 2025/2026 ўқув йили 2-центабрдан бошланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида янги – 2025/2026-ўқув йили дарс жараёнлари жорий йилнинг 2-центабридан (сешанба куни) бошланади.

Мактаблардаги ўқув жараёнининг биринчи дарс соатларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Келажак соати” дарслари ўтказилади.

Шунингдек, жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 738 минг нафардан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” тантанали топширилади.