Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Яшнобод туманида замонавий янги мактаб фойдаланишга топширилди

Дилафруз Ниязова · 13.04.2026 · 12:50 · 223 views
Яшнобод туманида замонавий янги мактаб фойдаланишга топширилди
Яшнобод туманида замонавий янги мактаб фойдаланишга топширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган таълим соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда ёш авлодга муносиб шароит яратиш бўйича давлат сиёсати доирасида Яшнобод туманининг «Богбон» маҳалласида замонавий талабларга мос тарзда бунёд этилган 360-сонли умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди.

Тантанали тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д. Рахимова, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ж. Рахимжонов ҳамда Яшнобод тумани ҳокими Б. Раҳманкулов ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Мазкур янги мактаб 1650 ўринли бўлиб, мактабда кенг ва ёруғ синфхоналар, замонавий лабораториялар, компьютер хоналари, спорт зали, фаоллар зали, ошхона ҳамда очиқ сунъий қопламали футбол майдончаси мавжуд.

Янги мактабнинг очилиши ҳудуддаги ўқувчилар учун қулайлик яратиб, узоқ масофага қатнаб ўқиш заруратини камайтиради ҳамда икки сменали таълимни қисқартиришга хизмат қилади.

Ушбу таълим маскани ёшларнинг сифатли билим олиши учун мустаҳкам замин яратади.