Янги Тошкентда осмонўпар бинолар қурилиши муҳокама қилинди

Янги Тошкентда осмонўпар бинолар қурилиши муҳокама қилинди

Янги Тошкентда осмонўпар бинолар қурилиши муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси” директори Давронжон Адилов дунёнинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – “China State Construction” (CSCEC) бош директори Вен Бинг раҳбарлигидаги делегация билан учрашди.

Мулоқотда Янги Тошкент ҳудудида замонавий осмонўпар бинолар қурилиши, илғор урбанизация ечимларини жорий этиш, шунингдек, Хитойнинг мегаполислар яратиш борасидаги бой тажрибасини қўллаш масалалари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда CSCEC дунёнинг энг йирик қурилиш корпорацияларидан бири бўлиб, компания Осиё, Европа, Африка ва Яқин Шарқдаги йирик инфратузилма ҳамда замонавий шаҳарсозлик лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва Янги Тошкентни инновацион мегаполис сифатида ривожлантириш борасида фикр алмашдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг